Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Юлдашев Нигматулла Тўлқиновичга Элликқалъа тумани Амиробод қишлоғи 34 уйда яшовчи Султонов.Алимардон Исламовичдан (БМТнинг Ўзбекистондаги доимий Вакили Хелена Фрайзер хонимга,ЕХҲТ нинг Ўзбекистондаги вакили Жон Макгрегорга,АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Девид Розенбюлмга)
16. Май, 2020 в 10:07,
Нет комментариев
Ариза
Ассалому алайкум Хурматли Бош Прокурор жаноблари сизга ариза ёзишимдан мақсад Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар ходими томонидан менга қарши қилинган ноқонуний хатти харакатлар масаласида шикоят қилмоқдаман.Воқеъа шундан иборатки 2 апрел куни бир гурух ички ишлар ходими ўзини таништирамасдан,фақат уларни ичида биттаси ўзини Неъматман деди,улар эрталаб мени иш фаолиятимни тўхтатиб қўйиб,тўсатдан конституцияни 29,18,19 моддасига хилоф равишда мени шахсий ноутбукимни ва телефонимни олиб қўйишди.Кейин эса менга таъсир ва босимлар остида прокурор санкцияси ва ордерини талаб қилишимга қарамасдан алдов ва қўрқитув билан компьютеримни сахифаларимни очишга мажбурлашди.Кейин эса қўлимдан телефонимни олиб қўйишди,мен улардан адвокат талаб қилсам унга рози бўлишмади,улар шу йўсинда мени иш фаолиятимга соат 15:30 гачам тўсқинлик қилишди.Бунда улар менга жиноят иши очилганлиги тўғрисида прокурорнинг 382 моддасига асосан прокурор қарорини кўрсатишмади ва бу ерда иккита холис чақириб баённома тузишди,бироқ менга баённомадан нусха беришмади,бу ерда баённомани тузиш тартибини 164 моддасига хилоф иш қилишди ва изохи**
163-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув баённомаси
Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилгани тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда баённома тузади. Суд томонидан ўтказилган нарса ва ҳужжатларни олиб қўйиш натижалари суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.
Баённомада нарса ва ҳужжатларнинг айнан қаерда ва қандай шароитда топилганлиги, ихтиёрий равишда берилганлиги ёки мажбурий равишда олинганлиги кўрсатилиши лозим. Барча олинган нарса ва ҳужжатлар баённомада бирма-бир қайд қилиниб, уларнинг миқдори, ўлчови, оғирлиги, ҳар қайсисининг ўзига хос белгилари кўрсатилиши, зарурат бўлган тақдирда ўралиши ва муҳрланиши лозим.
Олиб қўйиш ёки тинтув вақтида изланаётган нарса ва ҳужжатларни йўқ қилишга ёки яширишга уриниш ҳоллари содир бўлган тақдирда, бу ҳол суриштирувчи ёки терговчи томонидан кўрилган чоралар ҳам кўрсатилиб баённомада акс эттирилиши лозим.
164-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув тўғрисидаги қарор ва баённоманинг нусхасини топшириш шартлиги
Олиб қўйиш ёки тинтув тўғрисидаги қарор ва баённоманинг нусхаси ё суд мажлисининг олиб қўйишни ўтказиш тўғрисидаги баённомасидан кўчирма тинтилган шахсга ёки унинг вояга етган оила аъзоларига, улар бўлмаган тақдирда эса, тегишли ҳокимлик ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига топширилиб, тилхат олинади. Зарур ҳолларда мазкур шахсларга олиб қўйилаётган ҳужжатларнинг нусхалари берилади.
“169-модда. Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш асослари
Иш бўйича тўпланган далиллар иш учун аҳамиятга молик хабарларни олиш мумкинлигига етарли даражада асос бўла олса, суриштирувчи, терговчи телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали сўзлашувларни эшитиб туриш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақлидир.”
Бу ерда улар мени нарсаларимни олиб қўйишда ЖПКни 159 моддасига биноан хилоф иш қилишди.
“
159-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш тўғрисида қарор ёки ажрим
Олиб қўйиш ёки тинтув суриштирувчи ёки терговчининг қарори ёхуд суднинг ажримига кўра ўтказилади, бунда улар олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишни суриштирув органига ёки терговчига топширишга ҳақлидирлар”
Яна бу ерда улар 160 моддага биноан менга ва ўша ердагилар хуқуқ ва мажбуриятларимизни тушунтишимади.
“
160-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш вақтида ҳозир бўладиган шахслар
Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишда холислар, зарурат бўлган тақдирда мутахассис ва таржимон ҳам иштирок этадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 69 ва 71-моддалари.
Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш жараёнида бу ҳаракатлар уйида ўтказилаётган шахснинг ўзи ёки ҳеч бўлмаганда унинг вояга етган оила аъзоларидан бирининг иштирок этиши таъминланиши лозим. Башарти уларнинг иштирок этишини таъминлашга имкон бўлмаса, тегишли ҳокимлик ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вакили таклиф қилинади.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳарбий қисмлар жойлашган биноларда олиб қўйиш ёки тинтув уларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади.
Тинтув қилинаётганларга, холисларга, мутахассисларга, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳарбий қисмларнинг вакилларига тинтув ёки олиб қўйиш ўтказилишидан аввал уларнинг суриштирувчи ёки терговчининг барча ҳаракатлари чоғида ҳозир бўлиш ҳамда ана шу ҳаракатлар хусусида арз қилиш ҳуқуқлари тушунтирилиши керак. Бундай арз баённомага киритилиши шарт.”
Кейин эса мени ўз истагимга қарши равишда мени чики ишлар бошқармасига мажбуран олиб боришди,у ерда ўз жиноий харакатларини давом эттиришиб,мени ноутбукимни текшириш ва кўздан кечиришда давом этди,кейин эса улар мени гаров тариқасида ушлаб туришди ва уйимга участкавой юбориб ойимдан паспортларимни олиб қўйгачгина мени қўйиб юборишди,аммо улар қонун бўйича 48 соатгачам прокурор санкцияси билан ушлаб туриши керак эди,бу ерда улар жиноят процессуал кодексни 224 ва 225 моддаларига биноан иш тутишмади ва унга хилоф иш қилишди.Хамда соат 23:00гача ушлаб турилган пайтим яқинларимга ва ота онамга телефон қилишга изн беришмади.
“224-модда. Жиноят иши қўзғатилгунга қадар ушлаб туриш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб туришнинг ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асослардан биттаси мавжудлигини бевосита кўриб ёки бошқа шоҳидларнинг сўзларидан аниқласа, гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб ушланганлигини билдиришлари ва ундан яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши шарт. Шу билан бирга, ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши, шунингдек у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши шарт. Бунда ушлаётган шахс ўзини таништириши ва ушланаётган шахснинг талабига кўра шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.
(224-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушланаётган шахсда қурол борлиги ёки у жиноят содир этганлигини фош қилувчи далиллардан қутулиш ниятида эканлигини тахмин қилишга етарли асослар мавжуд бўлса, ушлаётган ваколатли шахс уни шахсий тинтув қилишга ва олиб қўйиш ўтказишга ҳақлидир. Шахсий тинтув ёки олиб қўйиш ўтказиш тўғрисидаги баённома ушланган шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг холислар ҳузурида тузилиши мумкин.
(224-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ваколатли шахслар ва фуқаролар қонунга хилоф ёки асоссиз ушлаб турганлик ёхуд ушлаш вақтида ваколатлари доирасидан четга чиққанлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси, 234-моддасининг биринчи қисми.
225-модда. Ушлаб туриш баённомасини тузиш ва ушлаб туришнинг асослилигини текшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлабтурилганшахсичкиишларорганигаёкиҳуқуқнимуҳофазақилувчибошқаоргангакелтирилганидансўнгҳуқуқнимуҳофазақилувчиорганнингнавбатчисиёкибошқаходимибошлиқнингкўрсатмасигабиноанушлабтуришбаённомасинидарҳолтузишиваундақуйидагиларниаксэттиришилозим: кимнинг, ким томонидан, қачон, қандайҳолатда, қонундакўрсатилганқандайасосларгакўраушланганлигини; ушланганшахсқандайжиноятнисодирэтганликдагумонқилинаётганлигини; ичкиишларорганибўлимигаёкиҳуқуқнимуҳофазақилувчиорганга у қайсивақтдаолибкелинганлигини. Баённоманиушлабтуришнингасослилигинитекширишвазифаситопширилганичкиишларорганиходимиёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчибошқа орган ходими, ушлабкелтирганваколатлишахсёкифуқаро, ушланганшахсвахолисларимзочекибтасдиқлайдилар.
(225-модданинг биринчиқисмиЎзбекистонРеспубликасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ичкиишларорганиходимиёкиҳуқуқнимуҳофазақилувчибошқаорганнингходимиамалгаоширилганушлабтуришҳақидаушланганшахсичкиишларорганигаёкиҳуқуқнимуҳофазақилувчибошқаоргангакелтирилганпайтданэътиборанўниккисоатичидапрокуроргаёзмашаклда хабар беришишарт.
(225-модданинг иккинчиқисмиЎзбекистонРеспубликасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлабтуришнингасослиэканлигинитекшириш, ҳужжатларниталабқилишвакўзданкечиришушланганшахсичкиишларорганигаёкиҳуқуқнимуҳофазақилувчибошқаоргангакелтирилганпайтданэътиборанйигирматўртсоатданкечиктирмайўтказилишилозим.
(225-модданинг учинчиқисмиЎзбекистонРеспубликасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлабтуришгаасосбўлмагантақдирда, ичкиишларорганибўлинмасинингбошлиғиёкибошқаваколатлишахсушланганниозодқилиштўғрисида қарор чиқаради. Қарорнингнусхасидарҳолпрокуроргаюборилади.
(225-модданинг тўртинчиқисмиЎзбекистонРеспубликасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлабтуриш, жиноятишиқўзғатиш, ишдагумонқилинувчитариқасидаиштирокэтишгажалбқилиштўғрисидагиқарорлардарҳолгумонқилинувчигаэълонқилинади, айнивақтдаунгаушбуКодекснинг 48-моддасида назардатутилганҳуқуқларитушунтириладиватанланганёкитайинланганҳимоячигатанишибчиқишучунтақдимэтилади. Қарорбилантаништирилганиваҳуқуқларитушунтирилганиқарордақайдэтилиб, ваколатлишахсваушланганшахстомониданимзоланиб, тасдиқланади. Бунда ушланганшахсушлабкелтирилганпайтданбошлабйигирматўртсоатданкечиктирилмайсўроққилинишилозим.
(225-модданинг тўртинчиқисмиЎзбекистонРеспубликасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Умуман олганда ички ишлар ходимлари ички ишлар ходимлари хақидаги қонуннинг 6,7,8 моддаларига биноан ва жиноят кодексини 1 моддасига асосан,жиноят процессуал кодекснинг 11,111,90,93 моддаларига асосан хилоф иш тутишди.Хурматли Бош Прокурор биламан мени аризам сиз томонидан кўриб чиқилмайди ва сиз уни футбол тўпи сифатида у ёқдан бу ёққа сарсон саргардон қилишингизни биламан,бироқ мен ишимни ёзишимдан мақсад ва бу сизга юборилган аризаларимдан бир нусхасини БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига,Европа Хавфсизлик ва хамкорлик ташкилотининг ва бир қатор хорижий элчихоналарга юборишимдан мақсад сизнинг ташкилотингизни қанчалик даражада халқаро хуқуқ нормаларига амал қилинаётган ёким амал қилинмаётганлигини исботлашдан иборатдир ва мен бу иш масаласида Худо хохласа БМТ гачам бормоқчиман ва барча халқаро ташкилотларга мурожаат қилмоқчиман.Сиздан илтимос юқорида кўрсатилган ички ишлар ходимларига нисбатан жиноят кодексини 205/206/207 моддаларига асосан жиноят иши очишингизни ва уларга қарши очилган жиноят иши хақидаги қарорингиздан бир нусха менга беришингизни сўрайман.Жаноб бош прокурор сўнг улар юқоридаги ноқонуний ишини давом эттиришиб,менга 244/5 модда бўйича жиноий иш очиб улгуришибди,вахоланки терговгача бўлган холатлар ноқонуний ва холисона олиб борилмагани ва иш бир томонлама олиб борилгани учун конституцияда берилган хуқуқингиздан фойдаланган холда ва жиноят кодексини 382,33 моддаларига асосан итергов ишини тўхтатсангиз ва уларни қайта суриштирувга юборсангиз.Жаноб Бош Прокурор улар конституция ва демократия принципларига хилоф иш тутишган холда мени шахсий ёзишмаларимни ўқишда ва шахсий маълумотларимни огшкор қилиб юборишди,хамда мени паспортимни олиб қўйишди,сиздан илтимос мендан тортиб олинган шахсий ноутбукимни,ва иккита паспортимни хорижий биометрик паспортим ва яшил биометрик паспортимнип қайтариб беришса,чунки улар мени гаров сифатида ушлаб туришди ва ойим участкавойга паспортларимни бергачгина мени қўйиб юборишди,бўлмаса мени қўйиб юбормасдан ўзларича қамаб юборишмоқчи эди.Умуман олганда конституцияга биноан улар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларга цензура қўйишга хақлари йўқ ва башарти Ёлғон маълумот тарқалган тақдирда улар прокурор ва суддан қарор олиб келишлари керак эди.
Хурмат Эхтиром билан Султонов.Алимардон Исламович
Нет комментариев
Оставить отзыв
Свежие статьи
-
УЗБЕКИСТАН: ДОБРОСОВЕСТНЫЙ ПОКУПАТЕЛЬ АВТОМОБИЛЯ СЕРГЕЙ МЕЖЕРИЦКИЙ НЕ МОЖЕТ ПОНЯТЬ НА КОГО ЕМУ ПИСАТЬ ЖАЛОБЫ.
2. янв. 2021 -
ОЛТИАРИҚ ДЕХҚОНЛАР ЕРЛАРИ КИМГА ЗАРИЛ БЎЛДИ? ДЕХҚОНЛАР САРСОН САРГОРДОН БЎЛМОҚДА.
1. янв. 2021 -
Венгрия Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини сотиб олишдан воз кечди
1. янв. 2021 -
Ўзбекистон қачон коронавирусга қарши вакцина харид қилади?
4. дек. 2020 -
Очередной беззаконие милиционеров в Узбекистане г.Джизак. Джизакской области.
25. июл. 2020 -
Актриса шундай бўлиши керак.
25. июл. 2020 -
Улуғнор туманидаги Хусусий кластер эгалари ишчиларни пулини бермаяпти.
6. июл. 2020
фойдали сайтлар
- Кун.уз
- Darakchiuz
- qonun hujjatlar
- статистика сайта
- Поп 24 телеграм манзили
- Ozodfuqaro
- Human rigth Woth, Хюман райт Вотч
- everyday.uz
---------------------------------------------
‹ | › | |||||
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |